Экспертлар энг ишончли автомобиль брендлари рейтингини тузди

Технология 23-ноя, 19:489 fozil 2 277 0
Американинг “Consumer Reports” журнали таҳлилчилари дунёда энг ишончли автомобиль ишлаб чиқарувчи брендлар рейтингини тузди

Рейтингда япон автомобилсозлари энг юқори ўринларни эгаллаган. 

Хусусан, Mazda компанияси рейтингда биринчи ўринни эгаллади. 

Компания 100 баллдан 83 балл тўплаган. Мутахассислар MX-5 Miata, CX-30, CX-3 моделларини энг ишончли деб топган.

Иккинчи ўринни 74 балл йиғган бошқа бир япон компанияси Toyota эгаллади. 

Экспертлар Prius, Corolla ва Prius Prime моделлари ишончли эканини алоҳида урғулаган. 

Кучли учликка ҳам япон компанияси Lexus якун ясаган. 

Компания 10 баллдан 71 балл тўплаган. 

Компаниянинг UX, NX ва GX моделлари энг ишончли деб топилган.

Кучли ўнталикка Buick (ўтган йилгига қараганда 14 поғона юқорилаган), Honda, Hyundai, Ram, Subaru, Porsche ва Dodge каби автомобилсозлар кирган. 

Рейтинг охирги йил ичида автомобилидаги носозликлардан шикоят чилган 330 минг ҳайдовчи мурожаатлари асосида тузилган. 

Якуний натижа полигондаги синовлардан олинган натижа ва ҳайдовчиларнинг ўз автомобилидан қанчалик мамнун экани бўйича ўтказилган сўров ҳамда машинанинг хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлани бирлаштирган ҳолда чиқарилган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930