ОТМга кириш имтиҳонларидан ўта олмадингизми? Сизда ҳали ҳам талаба бўлиш имкони бор!

Бизнес 15-окт, 16:099 admin 528 0
Ўзбекистонлик абитуриентлар диққатига! ОТМ имтиҳонларидан ўта олмадингизми? Тушкунликка тушманг! Ўзингиз орзу қилган касб эгаси бўлиш имкони сизда ҳали ҳам мавжуд. Украина давлати университетларида ҳеч қандай қийинчиликларсиз талаба бўлинг ва ўз орзуйингиз сари илк қадамларни қўйинг.

«Inside-A» таълим маркази сизга бу борада ўз хизматларини таклиф этади ва Украинанинг қуйидаги ОТМларига оғзаки суҳбат асосида (суҳбат рус ёки инглиз тилида бўлади) ўқишга кириш имконингиз борлигини ёдга солади:

1.  Харьков миллий авиация университети;
2.  В.Н.Каразин номидаги Харьков миллий университети;
3.  Ярослав Мудрый номидаги Харьков миллий юридик университети;
4.  Харьков миллий политехника университети;
5.  Харьков миллий тиббиёт университети;
6.  Харьков миллий аэрокосмик университети;
7.  Харьков миллий шаҳар хўжалиги университети.

Ушбу университетларнинг бир нечтаси таълим сифати бўйича QS халқаро рейтингида ТОП-1000 таликка киради ва дунёнинг энг яхши олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланишади. Улардан бирида таҳсил олиб, халқаро дипломни қўлга киритишингиз ва мутахассислигингиз бўйича дунёнинг исталган бурчагида фаолиятингизни олиб боришингиз мумкин, шунингдек ушбу университетлар дипломи Ўзбекистонда ҳам нострификация орқали амал қилади, яъни ТОП-1000 таликка кирган университетлар дипломлари имтиҳонсиз нострификациядан ўтказилади.

Харьков миллий политехника университети раҳбарияти Ўзбекистонга келиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат политехника университети билан яқиндан танишиб, яқин вақтда, ўзаро ҳамкорликни ва таълимнинг янги турларини йўлга қўйишга келишиб олишди (таълим дастурлари ва талабалар алмашинуви кўзда тутилган). Шу билан бирга, Ярослав Мудрый номидаги Харьков миллий юридик университети ҳам Тошкент давлат юридик университети билан меморандум

Хўш, нима учун айнан Украина?

Европа сифатидаги таълимнинг юқори даражаси. Украинанинг етакчи университетлари узоқ тарихга эга, кучли ўқитувчилик мактабига эга. Уларнинг аксарияти дунё миқёсида тан олинган. Украина 2005 йилдан бери Болония декларациясининг иштирокчиси бўлиб, Европанинг 46 мамлакати қаторида талабалар ва битирувчиларнинг ҳаракатчанлигини оширадиган стандартлаштирилган таълим тизимига эга.

Украинада яшаш учун мослашувчан шароитлар ва университетга киришнинг оддий тартиби. Ўзбекистонлик аризачилар учун визасиз режим. Украина университетида талаба бўлиш қийинчиликларсиз, фақатгина оғзаки суҳбат асосида бўлади. Суҳбат рус ёки инглиз тилида бўлади.

Ўзбекистонда бугун нефть ва газ, энергетика, техника, машинасозлик, муҳандислик каби соҳаларда юқори лавозимларда фаолият юритаётган кишилар орасида Харьков Миллий политехника университетини тамомлаганлар ҳам мавжуд.

2019 йилда Ўзбекистондаги ОТМларга имтиҳон топшириб йиқилган, сўнг биз тавсия этаётган университетларга оғзаки суҳбат асосида ўқишга киришни ихтиёр этган йигит-қизлар бугун талабаликнинг олтин даврини бошдан кечирмоқда.

«Inside-A» таълим маркази олдидаги асосий вазифалар:

•  Украинада олий таълим олиш истагида бўлган ёшларга ҳужжатларни топширишда кўмаклашиш;
•  Таълим учун пул ўтказмаларини амалга ошириш;
•  Самолёт чипталари харидида кўмаклашиш;
•  Талабани ОТМни битиргунга қадар назорат қилиш;
•  Ўқув жараёнида келиб чиқиши мумкин бўлган эҳтимолли муаммоларни бартараф этиш.


Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930