Владимир Зеленский авиаҳалокатда омон қолган курсант билан учрашди

Олам 27-сен, 10:209 admin 614 0
Кеча, 25 сентбрь куни Украинанинг Чугуев шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Ан-26 самолётида бўлган ва омон қолган Харьков миллий университетининг ҳаво кучлари факультети курсанти 20 ёшли Вячеслав Золочевский фоижа қандай юз берганини айтиб берди.

Таъкидланишича, 26 сентябрь куни ҳаво кемаси ҳалокатидан омон қолган курсант Шимолий минтақанинг ҳарбий-тиббий клиник марказида Украина Президент Владимир Зеленский билан суҳбатлашган.

Вячеславнинг аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланяпти. У нималар бўлаётгнини тушунмаганини, ҳаммаси жуда тез содир бўлганини айтган.
У шунингдек, ҳарбий самолёт экипажи ва ундаги курсантлари таниш бўлганини, улар аввал ҳам биргаликда парвоз қилганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни Украинанинг Харьков вилояти Чугуева шаҳрида Ан-26 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Оқибатда 26 киши қурбон бўлди. Мамлакат раҳбари Владимир Зеленский 26 сентябрни “Мотам куни” деб эълон қилди

Украина Давлат тергов бюроси фоижанинг тўртта эҳтимолий сабабини эълон қилди.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930