Исроил армияси Сурия ҳарбийларига ҳужум қилди

Олам 19-ноя, 01:419 fozil 338 0
Исроил мудофаа армияси Сурия қўшинлари ва махсус “Ал-Қудс” кучларига зарба берди. 

Бу ҳақда ЦАХАЛ (Исроил Қуролли кучлари) маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости. 

Ҳаво зарбаси тахминларга кўра, Жўлон тепалигидан амалга оширилган. 

Ҳужум натижасида уч нафар ҳарбий вафот этган ва бир нафари жароҳатланган. 

Бир нечта ракетани уриб туширишга муваффақ бўлинган.

ЦАХАЛ баёнотига кўра, ҳужум Исроил ва Сурияни ажратиб турувчи “Альфа” чизиғига бир қанча қўлбола портловчи мосламалар ўрнатилгани учун амалга оширилган.

Маълумот учун, Исроил армияси Сурия объектларига мунтазам ҳужум қилиб туради. 

У ўзининг ҳаракатини душман томони замонавий қуролларни қўлга киритмаслиги кераклиги билан изоҳлайди.

Қайд этиш керакки, Сурия ва Исроил ўртасида дипломатик алоқа йўқ. 

Бу давлатлар ташкил топганидан бери уруш ҳолатида бўлиб келади. 

Икки давлат ўртасида Жўлон тепалиги сабабли кўп йиллик ҳудудий можаро мавжуд.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930