Хитойнинг Huawei телекоммуникация корпорацияси бугун, 17 ноябрь куни ўзининг Honor бренди остидаги смартфон бизнесининг бир қисми сотилишини эълон қилди.
"Huawei Honor'нинг барча активларини Shenzhen Zhixin New Information Technology'га сотишга қарор қилди", дейилган Huawei хабарида.
Бунинг сабаби сифатида компания мобиль қурилмаларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган техник таркибий қисмларнинг доимий равишда мавжуд бўлмаслигини кўрсатган.
Қайд этилишича, битим тугагандан сўнг Huawei Honor'нинг янги компаниясида бошқарув ва қарор қабул қилишда иштирок этмайди ёки ҳеч қандай акцияларга эга бўлмайди.
Huawei компанияси 2021 йилда ўз смартфонларига Harmony 2.0 операцион тизимини ўрнатиши ҳақида хабар бергандик.