Олимлар “Спутник V” вакцинасининг самарадорлигига баҳо берди

Саломатлик 29-ноя, 22:339 fozil 485 0
Вирусология ва эпидемиология соҳасидаги инглиз мутахассислари Россиянинг "Спутник V" коронавирус вакцинасининг самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни жуда ишончли деб аташди. 

Бундай баёнот билан улар Канаданинг CBC телеканалида чиқиш қилишди. 

"Маълумотлар вакцинанинг жуда самарали эканлигини кўрсатмоқда. Ушбу натижалар биз бошқа вакциналар устида олиб борган кузатувларимизга мос келади", деди Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг фармакоэпидемиология профессори Стивен Эванс Россия вакцинасининг 95 фоиз самарадорлигини кўрсатган клиник синовлар ҳақида гапирар экан. 

Телеканалнинг таъкидлашича, олимларнинг ижобий баҳолари рус вакцинасидаги ишланмалар ўзининг самарадорлигини бир неча бор исботлаганига асосланади.

Жорий йилнинг 11 август куни Россия дунёда биринчи бўлиб "Спутник V" деб номланган коронавирусга қарши вакцинани рўйхатдан ўтказди. 

Препарат Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Н. Ф. Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган ва июнь-июль ойларида клиник синовлардан ўтган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Январь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031