Телефонда фойдаланувчилар тегиши тавсия этилмайдиган созламалар айтилди

Технология 09-окт, 12:579 admin 537 0
Ҳар бир смартфонда фойдаланувчилар тегиши тавсия этилмайдиган бир қатор созламалар мавжуд. Бу ҳақда "Роскачество" рақамли экспертиза маркази раҳбари Антон Куканов маълумот берди. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, уларга тегиш орқали гаджетнинг ишлаши учун муҳим бўлган тизимларни билмасдан ўчириб қўйиш ёки қурилма учун берилган кафолатни йўқотиш мумкин.

"Кирувчи қўнғироқларни блокировка қилиш билан боғлиқ созламаларга тегишда эҳтиёт бўлиш керак. Бунда телефон рўйхатида бўлмаган рақамлар ёки яширин рақамлардан бўладиган қўнғироқларни ҳам билмасдан тақиқлаб қўйиш хавфи мавжуд", деган Куканов.

У шунингдек, кенгайтирилган маъмурий ҳуқуқларни олиш ва файл тизимига тўлиқ кириш ҳуқуқини берувчи root'дан Android'да, Jailbreak'дан эса iOS'да фойдаланмаслик кераклигини қўшимча қилган.

Шунингдек, Куканов ушбу тавсиялар мобиль қурилмаларнинг оддий фойдаланувчиларига тегишли эканини таъкидлаган.
Печать
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳлар ёзиш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930