» » Чироқчида юқумли касалликларга қарши курашиш учун қандай шароит бор?

Чироқчида юқумли касалликларга қарши курашиш учун қандай шароит бор?

18 июль 2019, Четверг
160
0
Чироқчи тумани Юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Санжар Боймирзаев “Nasafnews” мухбири билан суҳбатда бугун соҳада яратилган имконият ва мавжуд муаммолар ҳақида гапириб берди.

– Мамлакатимизда санитария-епидемиология хизматини такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳага замонавий техника ва технологияларни жорий этишга қаратилаётган доимий эътибор эпидемиологик барқарорликни сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир. Буни инобатга олган ҳолда сўнгги икки йил ичида бизнинг тиббиёт муассасамиз ҳам янги қиёфага эга бўлди. Даволаш ва профилактика ишларини олиб бориш учун барча имкониятлар яратилди. 4 млрд 300 млн сўм эвазига масканимиз тубдан реконструксия қилинди.

-Бу йил қиш одатдагидан анча илиқ келди. Бу хавфли юқумли касалликларни келтириб чиқарувчи ҳашаротларнинг кўпайишига замин яратди. Бундай вазиятда ушбу ҳашаротлар яшайдиган ҳудудларда кузатув, мониторинг назорат ишларини кучайтириш, дезинфексия, дезинсексия, дератизасия ишларини тизимли асосда ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Бир кунда бизга ҳозирда 60, 70 нафар беъмор мурожаат этаётган бўлса, уларнинг кўпчилиги диарея, қизамиқ касаллигидан азият чекканидан шикоят қилади.

Чироқчи туманида 450минг нафар аҳоли истиқомат қилади.

Аҳоли тарқоқ жойлашгани сабабли кўп ҳудудларда эмлаш ишлари ўз вақтида олиб борилмайди.

Натижада касалликлар ривожланиб кетади. Охирги босқичда, ўта оғир ҳолда бизга мурожаат этишади. Бу эса беморни ҳам шифокорни ҳам қийнайди.  

"Чироқчи24" шахсий фикри
 
Юқумли касалликлар шифохонаси беморларни даволаш билан овора бўлган бир пайтда

Чироқчи тумани санитария-епидемиология станциаси  ходимлари қандай ишларни қойиллатмоқда.

Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2019