» » Украинада Ан-12 самолёти фалокатга учради. Ҳалок бўлганлар бор

Украинада Ан-12 самолёти фалокатга учради. Ҳалок бўлганлар бор

04 октябрь 2019, Пятница
53
0
Украина инфратузилма вазири Владислав Криклий ўзининг Facebook’даги саҳифасига ёзишича, фалокат оқибатида ҳалок бўлганлар бор. Самолёт бортида етти нафар экипаж аъзоси ва бир нафар кузатувчи бўлган.

Тўрт нафар фуқаро ҳалок бўлганини ёзган Криклий кейинроқ постидаги ушбу жумлани олиб ташлаган.

Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизматининг маълумотларига кўра, самолёт радарлардан соат 7:10 да йўқолиб қолган. Орадан 19 дақиқа ўтиб экипаж аъзоларидан бири радио орқали фавқулодда қўниш ҳақида хабар берган. Соат 7:46 да Ан-12 самолёти учиш-қўниш йўлагидан 1,5 километр наридан топилган. Ёнғин аломатлари йўқ.

Инфратузилма вазирлигининг таъкидлашича, самолётнинг ёқилғиси тугаб қолган бўлиши мумкин. Испаниянинг Вико шаҳридан Истанбул томон учаётган ушбу рейс Львовда ёқилғи қуйиб олиши керак бўлган.
Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2019