» » Йўловчининг юки қимматга тушди

Йўловчининг юки қимматга тушди

04 октябрь 2019, Пятница
579
0
Саноатда муҳим аҳамият касб этувчи қора ва рангли металлга эҳтиёж ҳамиша юқорилиги, ҳатто мазкур турдаги металларнинг бўлак ва чиқиндилари ҳам ўз қийматини йўқотмаслиги боис, божхона органлари ўз ваколати доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда, ишлаб чиқариш-техника буюмлари парчалари варангли металлар чиқиндиларининг республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб ўтилиши ва айланмасининг олдини олиш, республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, қимматли хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.
Шунга қарамай, таркибида рангли металлар бўлган механизм ва агрегатларни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик фактлари, рангли металл парчалари ва чиқиндиларидан яширинча фойдаланиш ҳоллари учраб турибди.

Жумладан, Чироқчи туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда "УАЗ" русумли автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда, машинада йўловчи сифатида келаётган Б.С.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий оғирлиги 520 килограмм рангли металл парчалари ноқонуний равишда олиб кетилаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2019