» » Reuters: Тюменда Telegram’ни блоклаш бўйича тажриба амалиёти ўтказилади

Reuters: Тюменда Telegram’ни блоклаш бўйича тажриба амалиёти ўтказилади

14 сентябрь 2019, Суббота
79
0
Россия операторлари «Роскомнадзор»дан Telegram’ни тажриба тариқасида тўлиқ блокировка қилиш учун қурилмаларни қабул қилиб олди. Синов сентябрь ойида Тюмень шаҳрида ўтказилади, деб хабар берди Meduza.

Reuters агентлигининг телекоммуникация компанияларидаги манбаларининг сўзларига кўра, ҳозирда қурилмалар минтақага ўрнатилмоқда. «Синов Тюменда ҳақиқий фойдаланувчиларга нисбатан ўтказилади. Унинг натижаларига кўра, қурилманинг ишлаши ва юзага келадиган носозликлар ҳақида маълумот оламиз», — дейилади хабарда.

Манбанинг таъкидлашича, трафикни филтрлаш учун «RDP.ru» томонидан DPI технологияси (мавжуд трафикни таҳлил қилишга асосланган) асосида ишлаб чиқарилган комплексдан фойдаланилади.

Telegram мессенжери Россия ҳудудида 2018 йилнинг баҳоридан бошлаб расман блокланган. Мессенжер блокланишни айланиб ўтувчи технологияни ишлаб чиққани сабаб фойдаланувчилар ҳозирда ҳам ҳеч қандай тўсиқсиз ундан фойдаланиб келмоқда.

Комментарии:
Прокомментировать
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Нормативные документы, руководства, статьи, новости, опыт коллег
Всё об индивидуальном предпринимательстве © 2019